вторник, 21 ноября 2017 г.

ДАРВОҚЕ, ЙЎЛ ҲАҚИ – ОШМАГАН!

Ҳар тугул “бир вақтим бўлганида ўқирман” деб, жавонимга териб қўйган китобларимни варақлашга фурсат бўлаяпти.  Лекин негадир мутолаа завқини унутиб қўйгандекман. Билгичлар, сизлардан илтимос, мутолаа завқи қандай эди, шуни ифодалаб беринглар менга?


пятница, 17 ноября 2017 г.

МИША-А-А! ЧОЙХОНА ОТМЕНЬ, УЙДА ЎТИРАМИЗ

Телеграм группада курсдошлар билан гаплашаётиб надомат қилдим: "Эй, бир кунни белгилаб чойхона ташкиллаштирайлик, баҳонада кўришамиз, беоқибат бўлиб кетаяпмиз борган сари". Ошналардан бири жавоб қилди: "Оқибат нима дегани ўзи?".

понедельник, 13 ноября 2017 г.

"ТУГРИ ЙОЗИШНИ УРГАНАЙЛИК"

Хориждаги турли транспорт воситалари хизматидан фойдаланган инсонлар жуда яхши билади: бекатдаги ҳар хил эълонлар дастлаб ўша мамлакатнинг давлат тили, сўнг ажнабий тилда ёзилган. Чунки...

Ҳа майли, бу ҳақда кейинроқ...

понедельник, 2 октября 2017 г.

ОДИЛОВНИНГ ҚИШЛОҒИ

Аҳмаджон Одиловнинг вафоти ҳақидаги хабарни уйга қайтаётиб ўқидим. Беихтиёр беғубор болалик хотиралари ёдимга тушди...


пятница, 29 сентября 2017 г.

ЯХШИЯМКИ, ИНСОННИНГ ЎЙЛАГАНИ БЎЛАВЕРМАЙДИ...

Айтилиши лозим, ўта муҳим бўлган гаплар, баъзан, жуда қисқа ва содда бўлади. Ўқиганда ёки эшитганда таниш туюлади. Чунки, умумий маънодаги борлиқ ҳақида аксариятимизнинг хаёлимиздан шундай фикрлар кечган. Фақат биз “кўнгилга сиғмаган ўйлар”имизни вақтида ён дафтаримизга қайд қилиб қўймаймиз, онг остига ўз-ўзидан муҳрланиб бораверади. Маълум вақт ўтиб шундай афоризмнамо фикрларни ўқиб қолганимизда тафаккуримиз бирдан тиниқлашади, руҳан тетик ҳис қиламиз ўзимизни. Буни мутолаа завқи дейиш мумкин. Муаллифнинг муваффақияти ана шу завқни ўқувчига беролган.

* * *

Севара Алижонова

КЎНГИЛГА СИҒМАГАН ЎЙЛАР



среда, 27 сентября 2017 г.

ҚАРШИЛАР, БЕТАРАФЛАР ЙЎҚ, ҲАММА РОЗИ!

“Чапаклар ёки чалпаклар мамлакати”ни кўпчилик ўқиган. Жуда зўр қисса тўғрими?! Менга, масалан, роса ёқади. Ўзи Эркин Аъзам ёмон ёзмайди-да!

Камина ана шундай мамлакатни ўз кўзи билан кўрган десам эҳтимол, ишонмассиз, лекин азизим ишонаверинг бу рост! Уч йил илгари боргандим у ерга. Эсласам ҳозир ҳам беихтиёр кулиб юбораяпман. Ғалати-да!


вторник, 26 сентября 2017 г.

ТУТАНХАМОННИНГ МУҲРИ

Билсам, шу чоққача ақлим етмаган ишларга бурун суқиб юрган эканман. Эҳтимол, ҳаммасига, ўлчаса бир қарич ҳам чиқмайдиган елкамдаги ташвишлар айблидир? Ўзимни эмас кўпроқ одамларни ўйлаганимми ё?  Кўзгудаги акс ҳира тортган кўзни пана қилган кўзойнакка қудрат бўлиб кўрингани учунмикин? Балки менга тикилган нигоҳлар ҳаққини мутлақо адо этмаганим, этолмаётганим учундир?  Қайдам. Лекин, барибир яхши иш бўлмади. Майли, ҳар ҳолда, уруниб кўрдим-ку. Эл қатори юравериш керак эди. Охирги хулоса шу!


пятница, 15 сентября 2017 г.

ЯШАШ КЕРАК, СЕВИШ ШАРТ ЭМАС

Унутиш неъматми, жазоми - билмам, эсингдан оғгудек севган чоғингда. Унутмайин десанг - юрак ёрилар, унутсанг - армонлар ўсар боғингда...

Сирожиддин ИБРОҲИМ

Нилуфар Усмонованинг мухлиси эмасман. Бугун ишга келаётиб хонанданинг бир қўшиғини эшитиб қолдим. Номи, янглишмасам, «Кел иккимиз» эди. Севган юракнинг севдирган юракка илтижосини тинглаб алланечук ўйга толдим. Қўшиқ матни ва мусиқаси, Нилуфарнинг ижро услуби ҳамда маҳоратини таҳлил қилиш ниятим йўқ. Бу ишни мунаққидлар, мутахассислар қилсин. Мени ўйлантирган жиҳат бошқа.


пятница, 18 августа 2017 г.

ЯХШИЯМ СИЗДА ҚУРОЛ ЭРКИНЛИГИ ЙЎҚ!

Байрам Айтмуродов

Айрим “ҳамкасблар”имизга икки оғиз сўз


Ҳозирда оммавий ахборот воситаларида жонланиш кузатилганидан ҳаммамизнинг хабаримиз бор. Матбуот, интернет сайтлари, телевидение ва радиоларда таҳлилий, танқидий материалларга ўрин ажратила бошлади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллашув, жамиятимиздаги кўпгина камчиликларни, муаммоларни ўртага ташлаш, халқни, одамларни қийнаб келаётган саволларга жавоб излашга ОАВ ходимлари ўзларида куч топа олди. Ҳа, айнан ўзларида! Бу яхши, албатта! Зеро, олийгоҳда таҳсил олиб юрган кезларимиз бот-бот уқтирилган "журналист ҳукумат билан халқ ўртасида кўприк, жамиятнинг кўзгуси бўлиши керак" деган гапларга энди-энди амал қилиб келаётганимиз бор гап. Лекин, соҳага берилган бу эркинлик биз журналистларга қандай таъсир қилди?


среда, 16 августа 2017 г.

ТАРАҚҚИЁТДАН ОРТДА ҚОЛАМИЗ(МИ?)

Негадир дарахтнинг учи тез-тез қимирлайдиган бўлиб қолди кейинги пайтларда. Алифбомизда жиддий ўзгаришлар бўлиши тобора ойдинлашаяпти. Бир замонлар зиёлилар иккига бўлинган эди. Жараённи кузатаётган одам ҳозир ўша Кирилл билан Лотиннинг ўзаро "жанг" қилаётганига гувоҳ бўлади. Тарафкашларнинг эътирозлари ўринли. Ҳолис фикрдагилар ҳам йўқ эмас.

Аммо...