понедельник, 25 апреля 2016 г.

ЎРА

Ҳикоя
  Тоҳир ака қайсар, билганидан қолмайди. Айниқса, олтмишдан ошиб анча инжиқ бўлиб қолди, денг. Пенсиясини олиб “РайГаз”, “Электросет”, “Водоканлал”га югургани-югурган. Азиз отасининг бу ҳаракатини маъқулламади: “Улфатларингиздан ўрнак олсангиз, чойхонада оёқ узатиб кўк чой роҳатини қилсангиз бўларди бунинг ўрнига, ота! Эшитган қулоқ нима дейди, ошналаримчи?! Отасига оғирлиги тушаётган экан, деб мулзам қилишади-ку!”.

вторник, 19 апреля 2016 г.

ХОТИРА МАЙДОНИ – ҚАДР МАЙДОНИ

Публицистика
Майнинг еттинчи куни тонг либосини кия бошлади. Юнусободлик Султон бобо Ҳасанов эварасини етаклаб, шаҳар марказидаги муаззам Хотира майдонига йўл олди.

понедельник, 18 апреля 2016 г.

ЙИГИРМА УЧИНЧИ УЙ

Публицистика

   Аслида сарлавҳани “Мустаҳкам оила сири”, деб номласак ҳам бўларди. Лекин...

“МИЛЛИЙ МАТБУОТСИЗ МИЛЛАТ ҲАМ БЎЛМАЙДИ”

Илмий суҳбат 

 “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида “маърифатпарвар боболаримизнинг миллий таълим, матбуот, адабиёт ва санъатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси” мавзуида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

 Ўзбекистон Фанлар академияси, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Баҳром Абдуҳалимов, Бахтиёр Назаров, Дилором Алимова, Саидакбар Аъзамхўжаев, Бахтиёр Ҳасанов, Наим Каримов, Доно Зиёева, Рустамбек Шамсутдинов, Нодира Мустафоева, Раҳматилла Баракаев, Тоҳиржон Қозоқов, Баҳром Ирзаев, Алишер Кудяров сингари таниқли олимлар, ёш тадқиқотчилар мавзу бўйича маъруза қилдилар.
 
 Музей ҳовлисида таниқли олима, ЎзР ФА Тарих институти “Тарихшунослик ва манбашунослик” бўлими мудири, тарих фанлари доктори, профессор Дилором Алимова билан жадид матбуоти, мустамлака даврида нашр этилган газеталарнинг мазмун-мундарижаси, мавзулар кўлами ҳақида анча гурунг қилдик. Гапнинг буёғини уларнинг ўзидан эшитинг:


ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ТАШБЕҲ

Адабий гурунг
Чинакам адабиёт одами билан гурунглашиш ғоят завқли. Унинг кўнгилга тегмайдиган ростгўйлиги фикр кўзгусини биллурлайди. “Ҳут”, “Хабарсиз севинч”, “Мангу лаҳза”, “Жон йўли”, “Азалий ғусса” каби шеърий тўпламлари, “Чақмоқ ёруғи” китоби нозик дидли ўқувчилар кутубхонасидан ўрин олган Вафо Файзуллоҳ, бир қарашда, оддий ўзбек шоири. Агар Ш.Бодлер, П.Верлен, А.Рембо, И.Бродский каби дунё шоирларининг адиб таржимасидаги шеърлари билан танишилса, бу камтарин қиёфа ҳайбати янада аниқ тасаввур қилинади. Борди-ю, хос адабий давраларда Франц Кафканинг “Жараён” романи ва “Отамга хат” эссеси устида баҳс очилгудек бўлса, албатта, таржимон Вафо Файзуллоҳ номи ҳам тилга олинади. Шу сабаб ҳам ҳассос шоир ва таржимон билан бўлиб ўтган адабий гурунгимиз шеърият, ижодий жараён ва ўзбек таржима мактабининг бугунги аҳволи атрофида кечгани табиий бир ҳолатдай, назаримизда.

ТАФАККУР ТЎЛҚИНЛАНТИРГАН ҚАЛБ...


Баҳодир Йўлдошев
 Илм, ижод, умуман гўзалликнинг поёни йўқ. Агар поёни бўлганда фақат битта одам “Ҳамлет”ни саҳналаштирарди. Бошқа режиссёрлар эса бу ҳақда бош қотирмасди. Лекин ўша воқеаси ҳаммага маълум ягона “Ҳамлет”ни юзлаб режиссёрлар яна бошқатдан яратишади. Ҳар бири турли нуқтаи назардан ёндашади ва ўз Ҳамлетини кашф этади. Ёки Алишер Навоий ғазалидаги битта байтнинг ўзини бир неча хил шарҳи бор. Бу дунёда “Навоийни тушуниб бўлдим” деган азамат бормикан? Ҳазратнинг ҳар бир ғазали ундан олдинги ёзган ғазалига жавоб бўлиб келади. Ва кейинги ғазали учун саволлигича қолади...

среда, 13 апреля 2016 г.

ХОСИЯТ БУВИ ЭРТАКЛАРИ

Публицистика
  “Икки эшик ораси” романини илк бор қачон ўқиганимни эслолмайман. Лекин узоқ вақт шу асар таъсиридан чиқолмай юрганим, “Қора амма”нинг дилни тилкаловчи аламли изтиробларига ҳамдард бўлганим, Кимсанбойнинг аянчли қисматига ўксиб-ўксиб йиғлаганим ҳали-ҳамон ёдимда. Буни ҳеч қачон унутолмасам керак. Боиси, ҳар гал Хосият момо Муродовани кўрганимда “Қора амма” кўз олдимда гавдаланаверади. Улар шу қадар бир-бирига ўхшашлигидан “Ёзувчи Хосият момо билан таниш бўлмаганмикан?”, деган ўйга ҳам бораман.

пятница, 1 апреля 2016 г.

Я ВСЕ ЕЩЕ ЛЮБЛЮ ТЕБЯ

  Пишу тебе, чтоб сказать, насколько я рад за тебя. У тебя есть теперь парень – это хорошо. Я видел, как ты счастлива с ним. Рядом с ним ты беспечная, веселая, милая, как дитя и нежная, как лепесток цветочка. Очень обидно, когда сбывается твоя мечта у кого-нибудь другого. Он может держать тебя за руку, обнимать тебя, целовать тебя…