пятница, 18 августа 2017 г.

ЯХШИЯМ СИЗДА ҚУРОЛ ЭРКИНЛИГИ ЙЎҚ!

Байрам Айтмуродов

Айрим “ҳамкасблар”имизга икки оғиз сўз


Ҳозирда оммавий ахборот воситаларида жонланиш кузатилганидан ҳаммамизнинг хабаримиз бор. Матбуот, интернет сайтлари, телевидение ва радиоларда таҳлилий, танқидий материалларга ўрин ажратила бошлади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллашув, жамиятимиздаги кўпгина камчиликларни, муаммоларни ўртага ташлаш, халқни, одамларни қийнаб келаётган саволларга жавоб излашга ОАВ ходимлари ўзларида куч топа олди. Ҳа, айнан ўзларида! Бу яхши, албатта! Зеро, олийгоҳда таҳсил олиб юрган кезларимиз бот-бот уқтирилган "журналист ҳукумат билан халқ ўртасида кўприк, жамиятнинг кўзгуси бўлиши керак" деган гапларга энди-энди амал қилиб келаётганимиз бор гап. Лекин, соҳага берилган бу эркинлик биз журналистларга қандай таъсир қилди?


среда, 16 августа 2017 г.

ТАРАҚҚИЁТДАН ОРТДА ҚОЛАМИЗ(МИ?)

Негадир дарахтнинг учи тез-тез қимирлайдиган бўлиб қолди кейинги пайтларда. Алифбомизда жиддий ўзгаришлар бўлиши тобора ойдинлашаяпти. Бир замонлар зиёлилар иккига бўлинган эди. Жараённи кузатаётган одам ҳозир ўша Кирилл билан Лотиннинг ўзаро "жанг" қилаётганига гувоҳ бўлади. Тарафкашларнинг эътирозлари ўринли. Ҳолис фикрдагилар ҳам йўқ эмас.

Аммо...