пятница, 29 сентября 2017 г.

ЯХШИЯМКИ, ИНСОННИНГ ЎЙЛАГАНИ БЎЛАВЕРМАЙДИ...

Айтилиши лозим, ўта муҳим бўлган гаплар, баъзан, жуда қисқа ва содда бўлади. Ўқиганда ёки эшитганда таниш туюлади. Чунки, умумий маънодаги борлиқ ҳақида аксариятимизнинг хаёлимиздан шундай фикрлар кечган. Фақат биз “кўнгилга сиғмаган ўйлар”имизни вақтида ён дафтаримизга қайд қилиб қўймаймиз, онг остига ўз-ўзидан муҳрланиб бораверади. Маълум вақт ўтиб шундай афоризмнамо фикрларни ўқиб қолганимизда тафаккуримиз бирдан тиниқлашади, руҳан тетик ҳис қиламиз ўзимизни. Буни мутолаа завқи дейиш мумкин. Муаллифнинг муваффақияти ана шу завқни ўқувчига беролган.

* * *

Севара Алижонова

КЎНГИЛГА СИҒМАГАН ЎЙЛАР



среда, 27 сентября 2017 г.

ҚАРШИЛАР, БЕТАРАФЛАР ЙЎҚ, ҲАММА РОЗИ!

“Чапаклар ёки чалпаклар мамлакати”ни кўпчилик ўқиган. Жуда зўр қисса тўғрими?! Менга, масалан, роса ёқади. Ўзи Эркин Аъзам ёмон ёзмайди-да!

Камина ана шундай мамлакатни ўз кўзи билан кўрган десам эҳтимол, ишонмассиз, лекин азизим ишонаверинг бу рост! Уч йил илгари боргандим у ерга. Эсласам ҳозир ҳам беихтиёр кулиб юбораяпман. Ғалати-да!


вторник, 26 сентября 2017 г.

ТУТАНХАМОННИНГ МУҲРИ

Билсам, шу чоққача ақлим етмаган ишларга бурун суқиб юрган эканман. Эҳтимол, ҳаммасига, ўлчаса бир қарич ҳам чиқмайдиган елкамдаги ташвишлар айблидир? Ўзимни эмас кўпроқ одамларни ўйлаганимми ё?  Кўзгудаги акс ҳира тортган кўзни пана қилган кўзойнакка қудрат бўлиб кўрингани учунмикин? Балки менга тикилган нигоҳлар ҳаққини мутлақо адо этмаганим, этолмаётганим учундир?  Қайдам. Лекин, барибир яхши иш бўлмади. Майли, ҳар ҳолда, уруниб кўрдим-ку. Эл қатори юравериш керак эди. Охирги хулоса шу!


пятница, 15 сентября 2017 г.

ЯШАШ КЕРАК, СЕВИШ ШАРТ ЭМАС

Унутиш неъматми, жазоми - билмам, эсингдан оғгудек севган чоғингда. Унутмайин десанг - юрак ёрилар, унутсанг - армонлар ўсар боғингда...

Сирожиддин ИБРОҲИМ

Нилуфар Усмонованинг мухлиси эмасман. Бугун ишга келаётиб хонанданинг бир қўшиғини эшитиб қолдим. Номи, янглишмасам, «Кел иккимиз» эди. Севган юракнинг севдирган юракка илтижосини тинглаб алланечук ўйга толдим. Қўшиқ матни ва мусиқаси, Нилуфарнинг ижро услуби ҳамда маҳоратини таҳлил қилиш ниятим йўқ. Бу ишни мунаққидлар, мутахассислар қилсин. Мени ўйлантирган жиҳат бошқа.