среда, 20 февраля 2019 г.

ШАХСИЙ ОДАМЛАРИ ВА "КОМАНДА"СИ БОР РАҲБАРЛАР

Қийинчилик кўриб катта бўлган бола "яхши ўқисам, яхши иш топсам келажакда муаммоларсиз яшайман", деб ният қилади. Университетни битириб, ишга жойлашади. Натижа кўрсатади. Карьера қилса янада юқорилашига ақли етади. Ўз устида ишлайди, изланади. Масъул лавозимга кўтарилади. Бир куни ишлаётган ташкилотида раҳбар ўзгаради. Табиийки, янги раҳбар ўзининг "команда"си билан келади. Жамоа янгиланади. Ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимини бўшатиб беради.




Муаммоларсиз яшашни ният қилган болакай эндиликда улғайган, уйланган, оила боши.

Кутилмаганда чемоданини қўлига олишга мажбур бўлган бу йигитнинг иродаси синмайди. Ўзига ишончи сусаймайди. Ҳаммасини яна "ноль"дан бошлайди. Янги иш, янги жамоа, оддий мутахассис, кейин бўлим бошлиғи. Бир муддат ўтиб раҳбар янгиланади ва яна аввалги лента айланади. Яна, яна ва яна шундай бўлаверади.

Ҳаётини ҳадеб "ноль"дан бошлаш кимга ҳам ёқарди. Мана ман деганини силласи қурийди. Ватан, одамлар ҳақидаги фикрлари ўзгаради. Карьера ҳақида ўйламай қўяди. Яхши иш ва шунга яраша маош тўлайдиган жойни қидиради. У ерга жойлашиш учун зари ҳам, зўри ҳам йўқ. Чунки ундай мойли жойларни ўзининг шахсий одамлари ва "команда"си бор раҳбарлар эгаллаб олган.

Nothing never changes here, I know
Another day, another year, same old
I don't wanna live my life in circles
I just wanna find an empty road
Let's get away from here, let's go

Нима қиларини билмай, гаранг бўлиб турганида Саша Слоннинг қўшиғидаги шу сатр туйқус қулоғига чалинади. Уйига бориб зарур ҳужжатларни ва оз-моз йиққан-тиққанини чемоданга жойлайди. Оиласи билан "сафар"га отланади. Энди у учун баъзи ҳис-туйғу ва тушунчалар қадрини, аҳамиятини йўқотган. Қолаган ҳамма нарса бекор. Муҳими – пул топиш ва муаммоларсиз яшаш. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий