вторник, 10 декабря 2019 г.

БАСТАКОР

...Рамзий сағана яқинида турган машҳур бастакор Мутал Бурҳонов маржон бўлиб оқаётган кўз ёши билан гоҳ Ислом Каримовга, гоҳ мажмуага, гоҳ рамзий қабрга қарайди. Унинг акаси, икки амакиси ва поччаси  қатағон қурбонлари бўлган...

понедельник, 30 сентября 2019 г.

БУ ДУНЁДА КУЧЛИ БЎЛИШ ОСОН ЭКАН

Билмайсанда болам, ўқувчиларим илмга чанқоқ. Ҳозир тайёргарлик кўрмасам, эртага бир савол бериб мулзам қилиб қўйишади-да

пятница, 23 августа 2019 г.

ҚАЙЛАРГА ҚОЧАЙ...

Дилнавозим, дилафкорим,
Ёнингга учай, Лайло.
Ҳисларимни йўлларингга
Маржондай сочай, Лайло.

Сенга ёлғиз асраганим
Қалбимни очай, Лайло.
Агар ишқимни рад этсанг,
Қайларга қочай, Лайло?..


среда, 31 июля 2019 г.

...ЧУНКИ, БИЗ УЙҒУРМИЗ

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ванфуцзин деган кўча бор. Марказий кўча. Одам гавжум. Ҳаёт қайнади. Ҳудди Broadway'дек. Замонавийлик ва миллийлик уйғунлашган...

среда, 20 февраля 2019 г.

ШАХСИЙ ОДАМЛАРИ ВА "КОМАНДА"СИ БОР РАҲБАРЛАР

Қийинчилик кўриб катта бўлган бола "яхши ўқисам, яхши иш топсам келажакда муаммоларсиз яшайман", деб ният қилади. Университетни битириб, ишга жойлашади. Натижа кўрсатади. Карьера қилса янада юқорилашига ақли етади. Ўз устида ишлайди, изланади. Масъул лавозимга кўтарилади. Бир куни ишлаётган ташкилотида раҳбар ўзгаради. Табиийки, янги раҳбар ўзининг "команда"си билан келади. Жамоа янгиланади. Ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимини бўшатиб беради.




пятница, 3 августа 2018 г.

ЭСКИ ЗАМОН ОДАМИ

“...Теварак-атрофда кимса йўқ. Ҳеч ким уларнинг муҳаббатига ҳалал бермасди... Бўсалар тобора қаттиқ, узоқроқ, узлуксиз бўлиб борарди... Бўлар иш бўлган, афсусланишга ўрин қолмаган эди...”.



суббота, 3 февраля 2018 г.

АВСТРИЯЛИК ПАГАНИНИ

COBARIO...


Бу номни аввал эшитмаганимга қаттиқ афсусландим. Ҳозир, ҳечдан кўра кеч деб, ўзимни-ўзим овутиб ўтирибман. Рости, шу чоқачча мени ҳеч нарса бу даражада таъсирлантирмаган эди. Хотиралар жонланади. Дарҳол ёзишга киришаман. Оний фикр – илоҳий фикр. Аммо қандай бошлашни ва нималарни ёзишни билолмай гарангман. Кучли ҳаяжон оғушидаман, руҳан толиққандекман. Қизиғи, шуларни ёзаяпман. Лекин мажбурламаяпман ўзимни. Шунчаки, бармоқларим компьютер клавиши устида мусиқа маромига қараб ҳаракатланаяпти, холос. Баъзан кучли зарб билан, баъзан эса ҳудди капалак гулга оҳиста қўнган мисол номигагина босилади тугмачалар. Гўё ҳамманинг эътиборини ўзига жалб қиладиган бестселлер асар яратиладигандек клавишнинг тиқир-тиқиридан завқ оламан. Аслида, бунинг тамоман акси – бир-бирига мантиқан боғланмаган бундай бетизгин, тарқоқ жумлалар оддий муҳаррирнинг-да таҳририга мутлақо дош беролмайди. Чунки, туйғулар ўлган, хаёллар майда-майда бўлакларга бўлиниб кетган, сўзлар ҳавога совурилган. Шу лаҳзада ўзимни археологдек тутишдан ўзга чорам йўқ. Жараён узоқ давом этиши мумкин. Балки Herwigosнинг Reconquistaси мисол уч-тўрт йилга чўзилар. Аммо мен ундай қилолмайман, шунча пайт пайсалга солганим, хаёлларим бўзчининг мокисидек сарсон бўлгани етар.